Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларга қўйилган тақиқ бекор қилинди

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда Twitter, WeChat ва Vkontakte ижтимоий тармоқларига қўйилган тақиқ бекор қилинди. Бу ҳақда ЎзАга таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабарига кўра, 1 августдан бошлаб мамлакатда Twitter, WeChat ва Vkontakte ижтимоий тармоқларига қўйилган тақиқ бекор қилинди ва ижтимоий тармоқлардан тўсиқларсиз фойдаланиш имконияти тўлиқ тикланди.

Ҳозирда TikTok платформаси билан музокаралар давом этмоқда. Қисқа видеоларга асосланган қизиқарли ижтимоий тармоқ бўйича музокаралар натижаси кейинроқ эълон қилиниши айтилмоқда.

«Тўсиб қўйиш тараққиётга фақат зарар келтиради», - дейилади Ўзбекистон агентлиги баёнотида.

Фото: uza.uz

Сўнгги хабарлар