Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 6 172 770 доза ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси эмлаш жараёнларига йўналтирилди
19 Май 19:02

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 6 172 770 доза ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси эмлаш жараёнларига йўналтирилди

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 6 172 770 доза ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси эмлаш жараёнларига йўналтирилган. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 69 751 323 дозага етди.

Улардан 2 606 080 дозаси AstraZeneca, 48 169 038 дозаси ZF-UZ-VAC2001, 1 341 790 дозаси «Sputnik V», 10 688 860 дозаси Moderna, 4 626 180 дозаси Pfizer/BioNTech, 1 976 000 дозаси Sinovac, 343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан 53 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Таъкидланишича, ҳозирда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши 16 200 865 доза вакцина захираси мавжуд, дея хабар беради ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
ШУАРнинг йирик шаҳарларида коронавирус тарқалиши сабабли чекловлар жорий этилди
10 Август 13:13

ШУАРнинг йирик шаҳарларида коронавирус тарқалиши сабабли чекловлар жорий этилди

BEIJING. Кazinform - Хитой Халқ Республикасининг 4 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Шинжон-Уйғур автоном районининг (ШУАР) маъмурий маркази Урумчи шаҳрида коронавирус эпидемияси сабабли беш кунлик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Kazinform мухбири эпидемияга қарши кураш бўйича маҳаллий штаб хабарига таяниб хабар беради.

Сешанба кунидан бошлаб Урумчи шаҳрининг олти тумани аҳолисининг кўчага чиқишлари чекланган. ШУАР маъмурий марказида «Статик бошқарув» жорий этилади, турар-жойлар, жумладан, алоҳида ҳовлилар учун «битта кириш ва чиқиш» тамойилига қатъий амал қилинади.

Шаҳар давлат органлари ва барча даражадаги муассасалар ходимлари масофавий иш режимига ўтказилади. Фақат қишлоқ хўжалиги бозорлари, энг зарур товарлар сотиладиган дўконлар, дорихоналар ва шифохоналар очилади. Шаҳар жамоат транспорти ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Қарор коронавирус билан боғлиқ вазият фонида қабул қилинган.

Хабарномада таъкидланганидек, беш кун ичида ўта заруратсиз Урумчи шаҳрига чиқиш/кириш тақиқланади. Шу билан бирга, ҳаво, автомобил ва поезд қатновлари одатдагидек ишлайди.

Деярли 500,000 аҳолиси бўлган Инин шаҳрида (ШУАР, Хитой) ҳам COVID-19 чекловлари киритилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, июл ойининг охиридан бери ШУАРда жами 500 дан ортиқ асемптоматик коронавирус ташувчиси аниқланган. Уларнинг аксарияти Инин шаҳрида (405). CОVID-19 касаллиги Шинжоннинг бошқа йирик аҳоли пунктларида – Урумчи, Хўтан, Турфон, Ақсу, Болэ ва Хами шаҳарларида, шунингдек, Қашқар, Тачэн ва Олтой туманларида қайд этилган.

Ўтган кун давомида ШУАРда 120 дан ортиқ асемптоматик коронавирус ташувчиси рўйхатга олинган, улардан 70 дан ортиғи Инин шаҳрида.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

«Коня-2021»: Ўзбекистон гандболчи қизлари ярим финалда
10 Август 10:10

«Коня-2021»: Ўзбекистон гандболчи қизлари ярим финалда

KONYA. Kazinform - Гандбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси гуруҳ босқичида иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.


Иккинчи турда Бангладешга қарши баҳс олиб борган ўзбекистонлик қизлар 42:20 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур йирик ғалаба жамоанинг муддатидан аввал ярим финалга чиқишини таъминлади.

Гуруҳдаги учинчи турда ўзбекистонлик гандболчилар Туркия жамоаси билан рўбарў келади.

Кузда Алматига 60 минг дозага яқин QazVac ва Pfizer вакциналари етказилади
9 Август 17:39

Кузда Алматига 60 минг дозага яқин QazVac ва Pfizer вакциналари етказилади

ALMATY. Кazinform - QazVac ва Pfizer вакциналари сентябр ва октябр ойларида Алматига етказилади. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили Гулжайнат Тилеген онлайн брифингда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Маърузачининг сўзларига кўра, эмлаш пунктларида вакцина етарли.

«Бугунги кунда бизда 2 минг дозага яқин QazVac вакцинаси, 52658 минг доза Vero Cеll Sinopharm мавжуд. Pfizer вакцинасининг икки мингга яқин дозаси бор», - деди шифокор.

Сентябр ва октябр ойларида Алматига 28 200 доза QazVac ва 26 910 доза Pfizer (Comirnaty) келиши кутилмоқда. Охирги препарат айниқса ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун мўлжалланган.

«Илгари биз Pfizer вакцинасини олишни истаган барча аҳолига киритган эдик. Энди биз буни чеклаб қўйдик. Энди у фақат учта тоифадаги фуқароларга нисбатан қўлланилади. Хусусан, ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун, – дейди Гулжайнат Тилеген.

Муаллиф: Алма Муқанова


Янгиликлар

Архив