Ўзбекистонда икки кишини сел оқизиб кетди

Фото: None
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон жанубида қисқа муддатли кучли ёмғир натижасида икки кишини сел оқизиб кетди, деб хабар беради Кazinform мухбири республика Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тelegram-каналига таяниб.

Вазирлик маълумотларига кўра, 10 май куни соат 16:00 атрофида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани ҳудудида қисқа муддатли кучли ёмғир натижасида уч кишини сел оқизиб кетган. Улардан бири чўпон, яна иккитаси «Нексия» машинасида бўлган. Чўпон қочишга муваффақ бўлди, машинадаги одамларнинг тақдири номаълум.

Айни пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари, маҳаллий аҳоли ва бошқа тегишли идоралар томонидан қутқарув ва қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Апрел ойида кучли ёмғирлар Ўзбекистонда сўнгги 80 йилдаги энг даҳшатли сув тошқини ва сел кўчкиларини келтириб чиқарди. Ўзгидрометнинг сўнгги маълумотларига кўра, 13 майгача Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши, шу муносабат билан сел ва сел тошқин хавфи ошиши кутилмоқда.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар