+7 (701) 759 90 19
USD 426.99 EUR 514.35
RUB 5.72 CNY 65.96
Янгиликлар

Ўзбекистонда икки ҳафта ичида 200 мингдан ортиқ одам COVID-19га қарши эмланди

13 Апрель 17:26
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонда икки ҳафта ичида 200 мингдан ортиқ одам COVID-19га қарши эмланди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда дастлабки икки ҳафта ичида 200 мингдан ортиқ одам COVID-19га қарши вакцинасининг биринчи дозасини қабул қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонда 1 миллиондан ортиқ одам коронавирусга қарши эмланди Норвегия июнь ойида COVID-19га қарши эмлаш ҳужжатини жорий этади Қозоғистонда КВИга қарши эмланганлар сони 1,5 миллиондан ошди

ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатда 216 087 киши эмланди, кеча 67 445 киши эмланди.

Рекорд Фарғона вилоятида ўрнатилди, у ерда душанба куни 18 мингдан ортиқ одам эмланди. Шундай қилиб, вилоят эмланганлар сони бўйича етакчи ўринни эгаллаб турибди (18 363 киши).

Рейтингнинг иккинчи поғонасини Андижон вилояти эгаллади. Кеча бу ерда вакцина 11 667 кишига қилинган. Вилоятда жами 27 786 киши эмланди.

Учинчи ўринда - Наманган вилояти, у ерда 25 327 киши вакцинани олган. Куни кеча минтақада 8397 киши эмланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолини эмлаш апрель ойида - йирик шаҳарларда, май ойида - туман марказлари ва кичик шаҳарларда, июнь ойида эса қишлоқ жойларда давом этади. Эмлаш икки препарат билан амалга оширилади. Улар: Европанинг AstraZeneca вакцинаси ва ZF-UZ-VAC2001 хитой-ўзбек вакцинаси.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив