Ўзбекистонда II Халқаро фармацевтика форуми бўлиб ўтмоқда

None
Фото: ЎзА
TASHKENT. UzA-Kazinform - 2023 йилнинг 5-6 июнь кунлари InterContinental Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон II Халқаро фармацевтика форуми (Second International Pharmaceutical Forum of Uzbekistan) Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Белорусь ва бошқа давлатларнинг йирик ишлаб чиқарувчилари раҳбарлари, дистрибьюторлар, ҳокимият органлари, назорат қилувчи органлар, ишлаб чиқариш технологияларини лицензияловчилар, ушбу соҳада фаолият юритувчи ҳуқуқшунослар ва маслаҳатчилар ва бошқа мазкур соҳада фаолият олиб борувчи кўплаб мутахассислар иштирок этадиган ноёб профессионал халқаро платформадир, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Икки кун давомида 250 дан ортиқ энг йирик фармацевтика компанияларининг раҳбарлари йиғилиб соҳанинг энг долзарб масалаларини муҳокама қилишади.

Халқаро форум доирасида Ўзбекистонда фармацевтика дистрибьюциясининг тижорат салоҳияти ва ўсиш омилларига бағишланган алоҳида сессия ташкил этилади ва унда ишлаб чиқарувчилар, дистрибьюторлар ва дорихоналар тармоқлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик моделлари, ривожланиш тенденциялари ҳамда йўналишлари, фармацевтика маҳсулотларини тарқатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинади.

Сессиялар доирасида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи компаниялар ва дистрибьюторлар раҳбарлари, дорихоналар тармоғи раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган бўлиб, улар давомида форум делегатлари Евроосиё минтақасининг турли мамлакатларининг етакчи соҳа вакиллари билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш имкониятига эга бўладилар.

Сўнгги хабарлар