Ўзбекистонда хорижий рейсларга чипта сотиб олмаслик тавсия қилинди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги мамлакат фуқароларига хорижий рейсларга чипта сотиб олмасликни маслаҳат берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирликнинг маълум қилишича, Коронавирусга қарши кураш бўйича махсус республика комиссиясининг қарорига биноан, Ўзбекистонда карантин чоралари 2020 йил 1 августгача давом этади. Барча чеклов чоралари ушбу санага қадар тўлиқ бажарилади. Шу муносабат билан хорижий авиакомпанияларга махсус эслатма юборилиб, Ўзбекистон авиакомпанияларига парвозларни тиклашга ҳали рухсат берилмаганлиги маълум қилинган.

Махсус комиссиянинг №29-сонли протоколига мувофиқ «яшил», «сариқ» ва «қизил» парвозларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, асосий эътибор коронавирус инфекцияси тарқалиш кўрсатгичи паст бўлган мамлакатларга қаратилади.

Юқоридаги омиллар туфайли, Ўзбекистон транспорт вазирлиги фуқароларга авиачипталарни сотиб олмасликни маслаҳат беради.

«Бошқа давлатлар билан ҳаво алоқаси фақат махсус комиссия қарори билан очилади. Ҳозирги пайтда фақат махсус комиссия томонидан тасдиқланган чартер рейслари амалга оширилмоқда», - дея маълум қилди ЎР Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Муаллиф: Мирас Қуандиқов
Сўнгги хабарлар