Ўзбекистонда хорижий давлатлар фуқаролари билан қанча никоҳ қайд этилган

1 Декабрь, 15:15
Ўзбекистонда хорижий давлатлар фуқаролари билан қанча никоҳ қайд этилган

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-октябр ойларида 233 559 та никоҳ қайд этилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Мамлакат бўйича 1900 та никоҳ хорижий давлатлар фуқаролари билан қайд этилган.

Ўзбекистон фуқароларидан 762 нафар эркаклар ҳамда 1138 нафар аёллар хорижий давлатлар фуқаролари билан никоҳланган.

Хорижий давлатлар фуқаролари билан қайд этилган никоҳлар сони ҳудудлар кесимида:

— Қорақалпоғистон Р. – 41 та;

— Андижон вилояти – 146 та;

— Бухоро вилояти – 56 та;

— Жиззах вилояти – 36 та ;

— Қашқадарё вилояти – 47 та;

— Навоий вилояти – 37 та;

— Наманган вилояти – 63 та;

— Самарқанд вилояти – 231 та;

— Сурхондарё вилояти – 99 та;

— Сирдарё вилояти – 72 та;

— Тошкент вилояти – 266 та;

— Фарғона вилояти – 139 та;

— Хоразм вилояти – 30 та;

— Тошкент шаҳри – 637 та.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар