Ўзбекистонда фаолият юритаётган педагоглар сони қанча

Фото:
TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистондаги таълим ташкилотларида жами 685,4 минг нафар педагоглар фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Жами педагогларнинг таълим турлари бўйича сони:

Мактабгача таълим ташкилотларида – 116,0 минг нафар;

Умумтаълим муассасаларида – 510,0 минг нафар;

Академик лицейларда – 3,3 минг нафар;

Касб-ҳунар мактабларида – 9,9 минг нафар;

Коллежларда – 3,9 минг нафар;

Техникумларда – 4,9 минг нафар;

Олий таълим ташкилотларида – 37,4 минг нафар.


Фото: t.me/statistika_rasmiy

Сўнгги хабарлар