Ўзбекистонда этноспорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда 2023 йил 1 мартдан ҳар йили этноспорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади, деб хабар беради Kazinform xs.uzга таяниб.

«Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ЎР Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастури ҳамда уни 2022–2023 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.

Шунга кўра, 2023 йил 1 мартдан ҳар йили этноспорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади.

2023 йилдан анъанавий тарзда:

- Тошкент шаҳрида ҳар йили бир маротаба этноспорт турлари бўйича «Uzbekistan Ethno Games» республика фестивали;

-Хива шаҳрида ҳар икки йилда бир маротаба Халқаро этноспорт фестивали ташкил қилинади.

2022/2023 ўқув йилидан Республика эстрада цирк коллежида полвонлик ва дорбозлик санъати йўналишида ўрта бўғин кадрлари тайёрланади.

2023 йилдан ҳар икки йилда бир маротаба полвонлар ва дорбозлар иштирокида «Полвонлар сулоласи» кўрик-танлови ўтказилади.

Шунингдек, ЮНEСКО ташкилотидан номоддий маданий мерос мақоми олиниши мумкин бўлган этноспорт турлари рўйхати шакллантирилади.

2023 йил 1 январгача ҳар бир ҳудудда от спорти турларига тегишли анжомлар савдосини йўлга қўйиш мақсадида дўконлар ташкил этилади.
Сўнгги хабарлар