Ўзбекистонда «Ethno and modern fashion week» халқаро фестивали бўлиб ўтди

Фото: Фото: yuz.uz
ASTANA. Kazinform - Жорий йил 11-13 май кунлари Қашқадарё вилояти бўйлаб «Ethno and modern fashion week» халқаро фестивали ҳамда этноспорт ўйинлари, гастрономик фестиваль, этно ва замонавий кийимлар халқаро танлови, миллий ҳунармандчилик ва заргарлик ярмаркаси ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.

Тадбир, ЎР Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Бу каби фестивалларни Шаҳрисабзда ўтказилиши бежизга эмас, у ўзининг бой тарихи, кўплаб маданий мерос объектлари мавжуд бўлган Темурийлар мамлакати ҳисобланади.

Тадбирдан кўзланган мақсад, Қашқадарё вилоятига хорижлик ва маҳаллий туристлар оқимини ошириш этнотуризм, гастротуризм ва маданий туризмни ривожлантириш, Ўзбекистон туристик салоҳиятини янада кучайтиришдир.

«Ethno and modern fashion week» халқаро фестивалида Англиялик таниқли дизайнер, «Omar Mansoor» бренди асосчиси Омар Мансур Шейх, «Ladychic Paris» бренди асосчиси франциялик Лопез Артега, креатив дизайнер ва «Х8» бренди асосчиси кореялик Ли Вонкванг, шунингдек, Малайзия, Хитой, Монголия, Россия, Қозоғистон сингари мамлакатлардан мода ва дизайн намоёндалари иштирок этди.


Сўнгги хабарлар