Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Адлия вазирлиги «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида»ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform вазирликнинг расмий huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Таъкидланишича, эски ҳайдовчилик гувоҳномалари ва транспортни рўйхатдан ўтказганликка оид гувоҳномалар қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;

2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;

2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;

2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Маълум қилинишича, илгари 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши айтилмоқда.


Сўнгги хабарлар