+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Ўзбекистонда ерга оид қонунчиликни бузганлар 10 йилгача қамалиши мумкин

18 Август 11:59
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонда ерга оид қонунчиликни бузганлар 10 йилгача қамалиши мумкин

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда «Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–708-сон, 16.08.2021 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Kazinform huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб хабар бермоқда.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистон фуқароси Павлодар вилоятида ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланган Бугун Ўзбекистонга яна Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари Чилига етиб борди

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, халқ депутатлари Кенгаши ҳужжатлари устидан судга шикоят қилиш ва прокурор протест келтириши мумкинлиги белгиланди.

Суғориладиган ерни қурилиш қилиб ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик (2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш) ўрнатилди.

Суғориладиган ерни сотиш ёки уни қонунга хилоф тарзда ўзгага бериш учун жавобгарлик белгиланди. Унга кўра, ушбу ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, 8-10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси қўлланилади.

Бундан ташқари, қонун билан ерга оид қонунчиликни бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликлар кучайтирилди.

Ер кодексида вилоят ҳокимларининг қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш ваколати бекор қилиниб, ҳокимлар фақат ерни ижарага бериш бўйича танлов якунларини тасдиқлаши мумкин.

Вилоят ҳокимларининг ерга оид қарор лойиҳалари ҳудудий адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт.

Туман ҳокимларининг ерни ижарага бериш ҳуқуқи чекланиб, қуйидаги ерларни ижарага бериш шартномаси туман ҳокимлиги билан тузилади:

Ҳукумат томонидан илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига, агросаноат кластерларига, инвесторларга берилган ерлар;

вилоят ҳокимининг электрон танлов натижаларини тасдиқлашга оид қарори асосида ажратилган ерлар;

электрон аукцион асосида берилган ерлар;

хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига Ҳукумат томонидан ажратилган ерлар.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив