Ўзбекистонда электр энергияси ўчиши вакциналар сифатига таъсир қилмаган

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати матбуот котибининг маълум қилишича, 25 январь куни кузатилган электр таъминотидаги узилишлар пайтида ҳудудлардаги вакциналарни сақлаш омборлари ва вакциналар мавжуд поликлиникалар электр токи билан узлуксиз таъминланган. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Электр энергияси ўчиши натижасида биронта ҳам вакцина яроқсиз ҳолга келмаганлиги таъкидланмоқда.

– Ҳозирги пайтда Ўзбекистон бўйича жами 221 та вакцина сақлаш омборлари бор, дейди Санитария-эпидемилогик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати матбуот котиби Муҳаммаджон Бозоров.

– Уларнинг 206 таси кичик омборхоналар бўлиб, туманларда жойлашган. 14 таси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида. 1 таси Ўзбекистон Миллий вакциналар сақлаш омбори ҳисобланади. 25 январда кузатилган электр энергияси таъминотидаги узулишлар пайтида вакцина сақлаш омборлари махсус генераторлар ёрдамида узлуксиз электр токи билан таъминланди. Чекка-чекка туманлардаги вакцина сақлаш омборларининг барчасида генераторлар йўқлиги боис улар движоклар ёрдамида электр энергияси билан таъминланди.

Маълумот учун, 27 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 7 миллиондан ортиқ вакцина бор. Булар Moderna, Pfizer ва ZF-UZ-VAC2001 вакциналаридир.

Фото: UzA
Сўнгги хабарлар