Ўзбекистонда доллар курси тўрт ҳафтадан бери кўтарилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистонда доллар курси тўрт ҳафтадан бери кўтарилмоқда. Бу ҳақда ЎР Марказий банки хабарига асосланиб маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

ЎР Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Янги расмий курслар 14 июль кунидан кучга киради.

Унга кўра, АҚШ долларининг расмий курси 10,23 сўмга кўтарилиб, бир доллар 10194,96 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 62,49 сўмга ошиб, 11518,27 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 1,40 сўмга тушган ва 1 рубль 143,88 сўмни ташкил этган.
Сўнгги хабарлар