Ўзбекистонда доимий аҳолиси сони энг кўп ва энг оз бўлган ҳудудлар

Фото: None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакатдаги доимий аҳолиси энг кўп бўлган ва энг оз бўлган ҳудудлар ҳақида маълумот тарқатди, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республика туман ва шаҳарлари орасида доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган ҳудудлар :

Наманган шаҳри – 657 минг киши;

Самарқанд шаҳри – 559,4 минг киши;

Ургут тумани – 528,9 минг киши;

Андижон шаҳри – 456,4 минг киши;

Чироқчи тумани – 428,8 минг киши;

Денов тумани – 397,3 минг киши;

Олмазор тумани – 383,1 минг киши;

Пасдарғом тумани – 365,3 минг киши;

Юнусобод тумани – 356,9 минг киши;

Шайхонтоҳур тумани – 352,8 минг киши;

Шунингдек, давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республика туман ва шаҳарлари орасида доимий аҳолиси сони энг кам бўлган ҳудудлар:

Ғозғон шаҳри – 8,9 минг киши;

Томди тумани – 15,3 минг киши;

Қоровулбозор тумани – 18,9 минг киши;

Бўзатов тумани – 21,8 минг киши;

Ширин шаҳри – 19 минг киши;

Янгиобод тумани – 28,9 минг киши;

Мўйноқ тумани – 32,8 минг киши;

Конимех тумани – 36,6 минг киши;

Учқудуқ тумани – 38,1 минг киши;

Оҳангарон шаҳри – 39,9 минг киши.


Сўнгги хабарлар