Ўзбекистонда COVID-19 га қарши 450 мингдан ортиқ одам эмланди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистондаги эмлаш кампаниясининг 20 кунида 450 мингдан ортиқ одам биринчи доза COVID-19га қарши вакцинасини қабул қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатда 458 555 киши вакцина билан эмланган.

Фарғона вилояти мамлакат ҳудудлари орасида етакчи бўлиб, у ерда 66 381 киши эмланди. Рейтингда кейинги ўринларда Наманган вилояти – 47 841 киши, Андижон – 46 639 киши, Самарқанд вилояти – 43 394 нафарини ташкил қилмоқда. Бошқа ҳудудларда эмланганлар сони 22 дан 37 минггача.

Ўзбекистонда эмлаш қамрови босқичма-босқич кенгайиб боради: апрель ойида – йирик шаҳарларда, май ойида – вилоят марказлари ва кичик шаҳарларда, июнь ойида – қишлоқларда давом этади. Эмлаш икки препарат билан амалга оширилади: Европанинг AstraZeneca вакцинаси ва Хитой-ўзбек ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар