+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш даражаси бирдан ошгани қайд этилмоқда

21 Июнь 22:47
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш даражаси бирдан ошгани қайд этилмоқда

TASHKENT. Kazinform - Сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сонининг кўпайиши кузатилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Зангиота Иккинчи ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси шифокорлари «Ўзбекистон 24» телеканалига берган изоҳларида маълум қилишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонда 1,2 миллион киши коронавирусга қарши   тўлиқ эмланди Ўзбекистон Туркистонга совға сифатида 5 минг ўринли масжид қурмоқда Ўзбекистонда биринчи босқичда «Спутник V» вакцинасининг 2 млн дозасини ишлаб чиқариш режалаштирилган

«Бизга беморлар келиши икки баравар, касалхонага ётқизилганлар сони 1,5 баравар кўпайган. Шу билан бирга, беморларнинг 13 фоизи бизга оғир аҳволда ва интенсив терапия талаб қилинадиган ҳолда келади. Реанимация бўлимларининг асосий контингенти ушбу касалликка чидай олмайдиган беморлар, яъни 65 ёшдан ошган қариялардир», - деди шифохона директори Дониёр Миразимов.

Бўлим бошлиғи Раъно Исломованинг сўзларига кўра, ҳозирда реанимациядаги ётоқ жойлар тўлиб-тошган.

«Реанимацияга тушганларнинг аксарияти коронавирусга қарши вакцина билан эмланишлари мумкин эди, аммо у ёки бу сабабларга кўра рад этишган. Бизнинг бўлимда оиласи билан ётганлар бор. 7 кишилик оила бор. Бугунги кунда республикамизда касалланиш даражаси бирдан ошмоқда. Беморлар жуда кўп. Бўлимда 80 ўрин бор, ҳозирда бирорта бўш жой қолмаган», - деди шифокор.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, сўнгги бир ҳафта ичида мамлакатда касалликнинг барқарор ўсиши кузатилмоқда. Биргина ўтган кун ичида коронавирус билан касалланган 427 бемор аниқланган. Рўйхат бошида Тошкент (163) ва Тошкент вилояти (61). Касалхоналарда ковид юқтирганлиги тасдиқланган 3571 бемор даволанмоқда.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив