Ўзбекистонда боғчаларда болаларга хитой тили ўқитилиши мумкин

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда боғчаларда болаларга хитой тилини ўқитиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда ЎР Мактабгача таълим вазирлиги Telegram-каналида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Вазирлик Telegram-каналидаги хабарда айтилишича, 2020 йилнинг 5 ноябрь куни ЎР Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва Ўзбекистондаги Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва мухтор Элчиси Цзян Янь ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтган.

«Учрашув давомида келажакдаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўйинчоқлар ва турли хил ўйин ускуналарини ҳамда дидактик материалларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклиги асосида НМТТни ташкил этиш таклифи илгари сурилди. Шу билан бирга, суҳбатдан ДМТТларида хитой тилини қўшимча чет тили сифатида ўрганиш, бу борада ходимлар малакасини ошириш каби масалалар ҳам ўрин олди», - дейилади хабарда.

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва Ўзбекистондаги Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида рақамли болалар боғчасининг пилот лойиҳасини ишга тушириш муҳокама қилинди.

Шунингдек, Хитойнинг Сун Цинлин жамғармаси ҳамкорлиги доирасида ихтисослаштирилган МТТларнинг таълим сифатини ошириш, ходимларнинг билим салоҳиятларини кенгайтириш масалалари борасида фикр алмашилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳамкорлик доирасида Хитойда «Болаларнинг эрта ривожланиши учун инновацион ёндашув» номли Иккинчи ўзбек-хитой форумини ташкил этиш келишиб олинди.

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси номидан кам таъминланган оилалар фарзандларига 300 дона ўйинчоқ (термос ва кубик-Рубиклар) совға қилинди.


Сўнгги хабарлар