Ўзбекистонда биринчи Space Technology Conference халқаро конференцияси бўлиб ўтади

None
None
TASHKENT. UzA. Kazinform – «Узбеккосмос» агентлиги Буюк Британиянинг Dialogue Events Ltd. компанияси билан биргаликда жорий йилнинг 10-11 май кунлари Тошкент шаҳрида «Космик технологиялар ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги ўрни» мавзусида Space Technology Conference STC-2022 номли биринчи халқаро конференциясини ўтказади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Тадбирда Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигининг Аэрокосмик қўмитаси, Туркия космик агентлиги (TUA), Озарбайжон Республикаси космик агентлиги (Azercosmos), Бирлашган Араб Амирликлари космик агентлиги, Қирғизистон Республикаси рақамли ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа соҳасини тартибга солиш ва назорат қилиш хизмати, Ҳалқаро космик ташкилотлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг космик ишлар бўйича бошқармаси (UNOOSA), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО), космик фаолият соҳасидаги етакчи компаниялар, хусусан, Maxar, SpaceX, Planet, Viasat, ESRI (США), Satellogic (Аргентина), Airbus (Франция), SSI Monaco (Монако), SES (Люксембург), OneWeb (Буюк Британия), Gilat (Исроил), HEAD (Хитой), TurkSAT (Туркия), NEC (Япония), Leonardo S.P.A. (Италия), Ghalam (Қозоғистон) ва Aviators (БАА) вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Конференция «Космик технологияларни ижтимоий-иқтисодий барқарор ривожланиш учун Марказий Евроосиёда қўллаш», «Янги сунъий йўлдош технологиялари: лойиҳа, ишлаб чиқариш, учириш», «Сунъий йўлдошли алоқа: ҳукумат, бизнес, истеъмолчи», «Космик фазонинг барқарор ривожланиши - панел муҳокама» каби мавзулардаги сессияларни қамраб олади.

Сўнгги хабарлар