Ўзбекистонда бир ойдан бери доллар курси пасайиб бормоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 25 февралдан эътиборан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9 526 сўм 28 тийинни ташкил этди, даб хабар беради Kazinform МБ Telegram-каналига таяниб.

Доллар курси ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан арзонлашган, евро эса қимматлашган.

1 АҚШ доллари 9 526 сўм 28 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 2 сўм 21 тийинга арзонлашган.

1 евро 10 329 сўм 35 тийин қийматда баҳоланиб, 10 сўмга қимматлашган.

1 рубль эса 148 сўм 82 тийинга тенглашиб, 1 сўм 25 тийинга қимматлашган.

Таъкидлаш жоиз, доллар курси Ўзбекистонда январь ойи охирги ҳафтасида 9563 сўм, 33 тийинни ташкил қилган бўлса, 4 февралда 9541.74 сўм, 11 февралда 9539.16 сўм, 18 февралда 9528.49 сўм этиб белгиланган.


Сўнгги хабарлар