Ўзбекистонда беш кунлик ўқитиш тизими жорий этилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистонда беш кунлик ўқитиш тизими жорий этилиши мумкин, деб хабар беради Kazinform ЎзАга ҳавола қилиб.

Агентликнинг маълум қилишича, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ёшлар туризмини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда туризм соҳаси билан шуғулланувчи ёшларни бирлаштириш, уларнинг сайъи-ҳаракатларини туризм соҳасидаги ислоҳотларга сафарбар этиш ҳамда ёшлар туризмини ривожлантириш мақсадида ёшлар туризми бўйича жамоат бирлашмаларини ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ойлик муддатда ички туризмни ривожлантириш доирасида ўқувчи ва талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари саёҳатларини самарали ташкил этиш мақсадида барча умумий ўрта таълим мактаблари, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида беш кунлик ўқиш тизимини жорий этиш ҳамда туризм мавсумини узайтириш мақсадида ёзги таътил муддатини қисқартириш ҳисобидан қишги таътил даврини узайтириш бўйича таклиф ишлаб чиқади ва киритади.

Сўнгги хабарлар