Ўзбекистонда беморга яқин қариндоши бўлмаган донорнинг аъзоси ҳам трансплантация қилинади

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда инсон аъзолари трансплантацияси учун қонунчилик базаси яратилиши керак. Бу ҳақда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш масалаларига бағишланган йиғилишда таъкидлади, деб хабар беради Kazinform «Халқ сўзи» газетаси сайтига таяниб.

Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида даволанишга муҳтож беморларга бепул ордер бериш, инсон аъзолари трансплантацияси масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Таъкидланганидек, ўтган йили ихтисослашган марказларда даволанишга муҳтож 84 минг нафар бемордан 51 минг нафари (61 фоиз) бепул ордер билан таъминланган.

Жорий йилда ушбу маблағни деярли 1,5 бараварга кўпайтириб, қўшимча 80 миллиард сўм, яъни унинг жами миқдорини 250 миллиард сўмга етказиш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, республика ихтисослашган марказлари томонидан ўз йўналишлари бўйича ҳудудлардаги 3 минг нафар оилавий шифокорни қисқа муддатли курсларда ўқитишни ташкил этиш, вилоят ҳокимлари ва тегишли идора раҳбарлари билан бирга, йил якунига қадар ҳар бир беморни соғломлаштириш манзили, яъни туман, вилоят ва республика даражасида даволаш графиги ва аниқ муддатларини белгилаш вазифаси юклатилди.

«Яна бир масала – ўтган йилда биргина Хирургия марказига мурожаат қилган 900 нафардан ортиқ беморларга донорлар яқин қариндоши бўлмагани учун операцияни ўтказиш рад этилган» — деди Президент.

Оқибатда кўпчилик фуқаролар ушбу операцияни хорижда ўтказишга мажбур бўлмоқда. Шундан келиб чиқиб, давлат раҳбари Олий Мажлис палаталари инсон аъзолари трансплантациясининг қонуний асосларини яратиши кераклигини таъкидлади.


Фото: xs.uz


Сўнгги хабарлар