Ўзбекистонда белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда

None
TASHKENT. UzA-Kazinform – Жорий йилнинг 21-26 май кунлари Жиззах шаҳридаги Ўрда «Экологик боғи»да илк маротаба катталар ўртасида ўзбек миллий белбоғли кураши, қирғиз халқининг «Алиш» ва қозоқларнинг «Қазақ куреси» бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Қитъа чемпионати UWW – Бирлашган курашлар олами, Осиё белбоғли кураш конфедерацияси, Жиззах вилояти ҳокимлиги ва прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Куни кеча ушбу спорт турлари бўйича Осиё чемпионатида иштирок этувчи Ҳиндистон, Эрон, Индонезия, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби 20 га яқин давлатдан келган, жами 300 дан ортиқ номдор полвонлар, барча давлат делегация аъзолари, ҳакам ва мурабийлар тантанали кутиб олинди.

Кеча куннинг биринчи ярмида мусобақа ҳакамлари учун ўзбек, қирғиз ва қозоқ миллий курашларини муваффақиятли ўтказиш, адолатли ва шаффоф ҳакамликни олиб бориш ҳамда ушбу курашлардаги қоидалар бўйича семинарлар ташкил этилди.

Куннинг иккинчи ярмида мандад комиссияси ўтказилиб, кечга бориб Қирғиз Республикасининг миллий «Алиш» (классик йўналиши) спорт турига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Бугун Жиззах кураш гиламларида катталар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатида қирғиз халқининг миллий «Алиш» спорт тури бўйича эркаклар 6, аёллар 5 вазн тоифасида ғолиблик учун баҳслашади.

Сўнгги хабарлар