Ўзбекистонда Балқи Базар бахшига бюст ўрнатилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистонда қозоқ халқининг Балқи Базар бахшига бюст ўрнатилди. Бу ҳақда Навоий вилояти Учқудуқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Куйласа битмас кун, туни» дея элу юрт ардоқлаган Балқи Базар бахшига бюст ўрнатиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими С.Хамроев, «Қозоқ маданий маркази» туман бўлими фаоллари ва туман оқсоқоллари иштирок этишди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ва ҳомийлар маблағлари асосида бахши мангу қўним топган Жалпақтаудаги қабри ободонлаштирилиб, бюст ўрнатилди.

Базар жирау Ондасули 1842 йилда Қозоғистон Республикаси Қизилорда вилояти Қармақши туманида таваллуд топган. Жирауни Сирдарё атрофидаги ўзга жирау-бахшилар Балқи Базар дея ардоқлаб, устаз деб билишган. У ҳаётининг сўнгги йилларини Навоий вилоятидаги Жалпақтау яйлови Ақбўгет тупроғида ўтказган. 1911 йилда шу ерда вафот этади. Базар жираунинг қабри Жалпақтау кенгликларида.

Балқи Базар жираунинг асарлари «Терме», «Уч аср куйлайди» тўпламларида нашр этилган. У ўз асарларида даврининг долзарб ижтимоий масалаларини очиқ-ойдин баён этиб, инсондан фақат яхшилик ва эзгу ишлар мерос бўлиб қолишини куйлаган бахши.


Сўнгги хабарлар