Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -22 °С
Алматы: 2 °С

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайловини 500 дан ортиқ хорижий кузатувчи кузатади

14 Октябрь 16:45

TASHKENT. Kazinform – Тошкентда марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Улар Президентлик сайловларига тайёргарлик жараёни ва чет эллик кузатувчилар масаласини муҳокама қилишди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

24 октябр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан 500 дан ортиқ мустақил кузатувчи иштирок этади.

Хусусан, ЕХҲТ, МДҲ, ШҲТ, Туркий Кенгаш, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеяси, Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари конференцияси котибияти, Халқаро Туркий академияси, Европа парламенти, ИҲТ ҳамкорлик бўйича доимий қўмитаси, ЮНЕСКО ва Япония, Туркия, Словакия, Исроил, Голландия, Испания, Индонезия, Грузия, Германия, Венгрия, Бельгия, АҚШ, Австрия, Россия, Покистон, Озарбайжон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаси каби хорижий давлатлардан жами 557 халқаро кузатувчи аккредитациядан ўтган.

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги сайлов жараёнини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритиш учун 1419 та маҳаллий ва 146 та хорижий ОАВ аккредитациядан ўтган, дейилади МСК хабарида.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар