Ўзбекистонда ҳайвонлар учун COVID-19 вакцинаси синовдан ўтказилади

None
None
TASHKENT. Kazinform – Россия томонидан ишлаб чиқарилган ҳайвонлар учун мўлжалланган коронавирусга қарши вакцина синовлари Ўзбекистонда ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Kazinform «Халқ сўзи Online»га таяниб хабар беради.

Россия федерациясида ҳайвонлар учун мўлжалланган COVID-19га қарши «Карнивак-Ков» вакцинаси рўйхатдан ўтказилди.

Айни пайтда олимлар мазкур эмлама билан эмлангандан кейин ҳайвон танасида ковидга қарши иммунитет қанча вақт сақланишини ўрганмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, унинг энг кам муддати олти ой. Оммавий ишлаб чиқариш апрель ойи охирларида бошланиши кутилмоқда.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси мутахассислари ва қўмита ҳузуридаги Ҳайвон касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат ҳавфсизлиги давлат илмий маркази олимлари россиялик ҳамкасблари билан мазкур вакцинанинг синов жараёнларини Ўзбекистонда ҳам ўтказиш бўйича музокаралар олиб боришмоқда.
Эмламанинг биринчи босқич синов жараёнлари юқори самара берса, иккинчи босқич синов жараёнлари Ўзбекистонда ҳам ўтказилади.


Сўнгги хабарлар