+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Ўзбекистонда айрим мевалар божхона божидан озод қилинади

21 Октябрь 16:30
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонда айрим мевалар божхона божидан озод қилинади

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда «Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Kazinform ЎР Адлия вазирлигининг расмий huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб хабарт беради.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистоннинг катта ёшли аҳолисининг қарийб 80 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олди 47 нафар Ўзбекистон фуқароси Кореяга ишга жўнаб кетди Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил этилади

Қарорга мувофиқ , 2022 йил 1 майгача қуйидаги товарлар божхона божидан озод қилинади: бананлар, плантайнлар (янги ёки қуритилган)ТИФ ТН коди 0803;

янги ёки қуритилган финикилар, анжир, ананаслар, авокадо, гуайява, манго ва мангостан ёки гарциния – ТИФ ТН коди 0804;

янги ёки қуритилган цитрус мевалар – ТИФ ТН коди 0805;

янги папайя – ТИФ ТН коди 0807 20 000 0;

янги олма, нок ва беҳи – ТИФ ТН коди 0808;

киви – ТИФ ТН коди 0810 50 000 0.

Шунингдек, қарор билан гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистонга олиб кириш, уларни сотиш бўйича айланмаларни ҚҚСдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив