Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати 3 ойдан 1 йилгача узайтирилди

Фото: None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 3 ойдан 1 йилгача узайтирилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Маълум қилинишича, 2021 йил 17 ноябрда «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида»ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Унга мувофиқ, эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилиши белгиланди:

2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача, 2010 – 2012-йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача, 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача, 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача узайтирилган.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланиши таъкидланмоқда.

Сўнгги хабарлар