Ўзбекистонда автобуснинг газ баллони портлаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди

None
None
ТASHKENT. Kazinform - Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида автобуснинг газ баллони портлаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра , мудҳиш воқеа 18 август куни, тахминан соат 14:30 да Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида содир бўлган. Автобуснинг газ баллонларидан бирининг портлаши газ қуйиш шохобчасида метан билан ёнилғи қуйиш вақтида содир бўлган.

«Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 15 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган», — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Воқеа жойига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ етиб келди. Воқеа жойида вилоят ва туман ИИБ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, прокуратура ходимлари ишламоқда.

Фото: t.mе/МCHSUzbek

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар