Ўзбекистонда автобус ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Фото:
TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йил январ-октябр ойларида жами 971 дона автобус ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Маълум қилинишича, автобус ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 25,6 % га ошган.

Ойлар кесимида ишлаб чиқарилган автобуслар сони:

январда — 1 та;

февралда — 67 та;

мартда — 61 та;

апрелда — 118 та;

майда — 129 та;

июнда — 107 та;

июлда — 78 та;

августда — 152 та;

сентябрда — 138 та;

октябрда — 120 та.

Фото: UzA


Сўнгги хабарлар