+7 (701) 759 90 19
USD 426.01 EUR 493.75
RUB 6.05 CNY 66.62
Янгиликлар

Ўзбекистонда ҳар куни 300 мингдан ортиқ одам коронавирусга қарши эмланади

4 Август 14:10
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонда ҳар куни 300 мингдан ортиқ одам коронавирусга қарши эмланади

TASHKENT. Kazinform- Август ойининг бошидан буён Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш тезлиги сезиларли даражада ошди, деб хабар беради Kazinform махсус мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистон Sputnik Light вакцинасидан фойдаланишга тайёр Корея Қозоғистоннинг яқин дусти сифатида COVID-19 тугагунга қадар бирга бўлади – КР Элчиси Қозоғистонда қайси давлатларнинг вакцина паспортлари амал қилади

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, август ойининг бошидан буён кунлик эмлашлар сони 300 мингдан ошган. Кундалик рекорд 2 августда ўрнатилди, ўшанда 327 628 киши коронавирусга қарши эмланган.

Ҳозирги кунга қадар 8 318 126 та вакцина ишлатилган, шундан 5 453 534 киши биринчи, 2 055 938 киши иккинчи ва 808 654 киши учинчи компонент билан (ZF-UZ-VAC2001 Хитой-ўзбек ваксинаси уч дозада берилган) эмланган.

Вилоятлар орасида эмлаш суръати бўйича Фарғона (1.045.608), Наманган (1.040.493) ва Андижон (922.565) вилоятлари дастлабки ўринларни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда эмлаш кампанияси 1 апрелдан бошланган.

Эмлашда тўртта препарат ишлатилади: AstraZeneca Европа вакцинаси, ZF-UZ-VAC2001 хитой-ўзбек вакцинаси, Россиянинг «Спутник-V» ва 1 августдан Американинг Moderna вакцинаси.

Мамлакатда эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус комиссия 17 июл куни савдо, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва таълим соҳаларида ишлаётган 18 ёшдан ошган фуқароларни, шунингдек, ҳарбий ва ҳуқуқ -тартибот идоралари ходимларини эмлашга қарор қилди.

3 август куни Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолини мажбурий эмлашнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи қонун қабул қилинди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив