Ўзбекистонда антирекорд: бир кунда 700га яқин одамда коронавирус аниқланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистонда 29 июль куни 692 нафар одамда коронавирус аниқланди, деб хабар беради Kazinform ЎР республика махсус комиссияси ахборотига таяниб.

«Антирекорд янгиланди — бугун Ўзбекистонда 692 (!) кишида коронавирус аниқланди, 365 нафари оғир, 172 нафари ўта оғир аҳволда», - дейилади хабарда.

Кун давомида 5 нафар бемор вафот этган, шундан бир нафари ҳомиладор аёл бўлган.

Шунингдек, кеча мамлакатда 672 нафар бемор соғайиб, жами соғайганлар сони 12 937 нафарга етган.

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар умумий сони 22 585 нафарни ташкил қилмоқда.
Сўнгги хабарлар