+7 (701) 759 90 19
USD 425.37 EUR 492.66
RUB 5.97 CNY 66.15
Янгиликлар

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқатилишига чекловлар қўйилиши мумкин

9 Август 11:46
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқатилишига чекловлар қўйилиши мумкин

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш» мавзусида бўлиб ўтган тадбирда «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасидаги нормалар атрофлича кўриб чиқилди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Шавкат Мирзиёев Тошкентда сайловчилар билан учрашмоқда Фарғонада электромобиллар ишлаб чиқарилади Ўзбекистонда қайси ёшдагилар коронавирусни энг кўп юқтирмоқда

Мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.

Мамлакатда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасида қатор қонун ва норматив ҳужжатлар қабул қилинган бўлса-да, уларнинг амалиётда ижро этилиш ҳолати қониқарли даражада эмас.

Амалдаги қонун ҳужжатларида тамаки маҳсулотини реализация қилиш юридик шахслар томонидан амалга оширилиши белгиланган. Лекин кундалик ҳаётда бундай маҳсулотнинг чакана савдоси билан аксарият ҳолатларда якка тартибдаги тадбиркорлар ноқонуний шуғулланмоқда.

Тадбирда қайд этилганидек, қонун лойиҳаси билан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамаки ва никотин истеъмол қилиш учун мосламаларни реализация қилишга доир чекловлар кенгайтирилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамаки ва никотин истеъмол қилиш учун мосламаларни сотаётган сотувчи кўриниши йигирма ёшдан кичик кўринган харидордан унинг шахси ва ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса, бундай маҳсулотлар ва мосламаларни сотишни рад этиши шартлиги белгиланмоқда.

Тадбирда қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан бир қатор таклифлар берилди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив