Ўзбекистонда аёллар ва болаларга нисбатан жиноятлар учун жазолар кучайтирилмоқда

None
ТASHKENT. Каzinform – Ўзбекистон Сенати мажлисида «Аёллар ва вояга етмаганларга нисбатан ҳуқуқбузарликлар учун жазони кучайтириш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар беришича, янги қонунга кўра, оилавий ва маиший зўравонлик жиноят ишига киради. Мазкур қонун аёллар ва вояга етмаганларга нисбатан ҳар хил турдаги зўравонлик учун қаттиқ жазо белгилаш билан бирга, бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Жинсий зўравонлик содир этган шахсларга, шу жумладан вояга етмаганларга нисбатан шартли равишда озод қилиш ёки жазони енгилроқ жазо билан алмаштириш қўлланилмайди. Аксинча, бундай жиноятларга жазо янада кучайтирилади.

Зўравонлик жиноятларини фарқлаш мезонларидан бири – жиноятчи жабрланувчининг ёшини билиши олиб ташланди. Бундан буён айбланувчи жабрланувчининг ёшини билмаслиги уни Жиноят кодексида назарда тутилган жавобгарликдан озод этмайди.

Шу билан бирга, вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган жиноятчиларга болаларни тарбиялаш ва ўқитиш билан шуғулланиши, улар билан бевосита ишлашлари тақиқланади.

Сенат томонидан маъқулланган қонун Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланганидан кейин кучга киради.

Фото: senat.uz

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар