Ўзбекистонда «Адабий мерос» илмий электрон журнали ташкил этилди

Фото: None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан Ўзбекистон Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи «Адабий мерос» номли илмий электрон журнал ташкил этди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

«Адабий мерос» журнали фольклоршунослик, адабиётшунослик, матншунослик ва манбашунослик илмига бағишланади ва мазкур йўналишлардаги мақолалар бериб борилади.

Журналнинг илк сонида «Қадимий битиклар», «Навоий абадияти», «Манбашунослик ва матншунослик», «Жадид адабиёти» «Тилшунослик», «Олтин бешик» каби рукнлар остида материаллар берилган. Таъкидлаш жоизки, журналнинг ушбу сони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига армуғон сифатида тайёрланган.

Ушбу сонда Ўзбекистоннинг фольклоршунослик, тилшунослик, адабиётшунослик соҳасидаги етук олимлари билан бир қаторда АҚШ, Германия, Туркия, Корея, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон каби хориж мамлакатлари таниқли олимларининг мақолалари ҳам ўрин олган.




Сўнгги хабарлар