USD 434.34 EUR 491.93
RUB 5.56 CNY 68.67
Янгиликлар

Ўзбекистонда аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади

22 Октябрь 17:30
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонда аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлиги huquqiyaxborot Telegram-каналига асосланиб Kazinform хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонлик полициячилар йўлда қолиб кетган ўзбекистонлик ҳайдовчини қутқариб қолди Ўзбекистонда газ тўлдириш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилди Олти нафар ўзбекистонлик Қозоғистондан чиқариб юборилди

Маълум қилинишича, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхата олинган шахслар, шунингдек, II гуруҳ ногиронлига бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва(ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали Давлат хизматларини кўрсатишда Давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).

Шунингдек, янги қонунга биноан давлат хизматлари марказлари, «Лицензия» ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчиларнинг мурожаатларига асосан, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи уларга 1 иш кунида қайтарилади. Бунда ариза берувчига тегишли давлат хизмати тўлиқ ҳажмда кўрсатилади.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив