Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -22 °С
Алматы: 2 °С

Ўзбекистонда 80 мингдан ортиқ бола коронавирусга қарши эмланди

7 Октябрь 10:29

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда болаларга коронавирусга қарши ихтиёрий эмлашнинг биринчи ҳафтасида 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 80 мингдан ортиқ ўсмирлар эмланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, шу кунгача 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 87710 нафар бола коронавирусга қарши эмланган. Болаларни мамлакатнинг исталган эмлаш пунктида ота -онаси ва васийларининг розилиги билан эмлаш мумкин.

Вазирликнинг таъкидлашича, 12-15 ёшли болаларда коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг клиник синовлари натижалари ушбу препаратнинг юқори самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатган. Натижада, ЖССТ 12 ёшдан ошган болалар ва ўсмирларни Pfizer вакцинаси билан эмлашни тавсия қилди.

Эслатиб ўтамиз, 28 сентябр куни Ўзбекистонга ихтиёрий равишда 12 ёшдан ошган болаларни коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмлашга рухсат берилган эди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар