Ўзбекистонда 7 ойда 40,3 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг 7 ойида мамлакатда қанча электр энергияси ишлаб чиқарилганини эълон қилди6 деб хабар беради Kazinform қўмита Telegram-каналига таяниб.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, мамлакатда 2021 йилнинг январь–июль ойларида йирик корхоналар томонидан 40,3 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 3,4 млрд. кВт соатга ошган.

Жами электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг жами ҳажмида:

Сирдарё вилояти - 22,9 %;

Тошкент вилояти - 22,8 %;

Қашқадарё вилояти - 19,3 % ;

Навоий вилояти - 15,7 % улушга эга.


Сўнгги хабарлар