Ўзбекистонда 6 ой ичида 156,8 минг киши кўчган

Фото: None
TASHKENT. Kazinform- Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси мамлакатга кўчиб келганлар ва мамлакатдан кўчиб кетганлар статистикасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, кўчиб келганлар ва кўчиб кетганлар бўйича статистик кўрсаткичлар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жами кўчиб келганлар сони – 147,2 минг киши;

шундан доимий яшаш учун хориждан кўчиб келганлар сони – 992 киши.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жами кўчиб кетганлар сони – 156,8 минг киши;

шундан доимий яшаш учун хорижга кўчиб кетганлар сони – 10,7 минг киши.







Сўнгги хабарлар