Валюталар курси:
    usd/kzt 425.95 eur/kzt 495.12

    rub/kzt 6 cny/kzt 66.6
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : °С
Алматы: °С

Ўзбекистонда 4 миллион киши COVID-19 га қарши эмланди

24 Сентябрь 16:01

TASHKENT. Kazinform - Эмлаш бошланганидан буён Ўзбекистонда 4 миллион киши коронавирусга қарши эмлашнинг тўлиқ курсини олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, шу кунга қадар республикада 19197082 доза вакцина ишлатилган. 10 766 226 киши биринчи компонент билан эмланган. Иккинчи ва учинчи компонентлар билан (ZF-UZ-VAC2001 хитой-ўзбек вакцинаси 3 компонентдан иборат) мос равишда 6,169,354 ва 2,261,502 киши эмланган.

4 007 732 ўзбекистонлик вакцинанинг тўлиқ курсини олди. Бу мамлакат аҳолисининг 12 фоизини ташкил этади (2021 йил бошида Ўзбекистон аҳолиси 34,5 миллион эди).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда эмлаш кампанияси 1 апрелдан бошланган. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда Европанинг AstraZeneca, хитой-Ўзбек ZF-UZ-VAC2001 ва Россиянинг «Спутник-V», Aмериканинг Moderna вакцинаси қўлланилмоқда. 3 август куни Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолини эмлашнинг ҳуқуқий асосларини таъминлайдиган қонун қабул қилинди.

Муаллиф: Турсинали Aҳмедов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар