+7 (701) 759 90 19
USD 425.95 EUR 495.12
RUB 6 CNY 66.6
Янгиликлар

Ўзбекистонда 4 миллион киши COVID-19 га қарши эмланди

24 Сентябрь 16:01
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонда 4 миллион киши  COVID-19 га қарши эмланди

TASHKENT. Kazinform - Эмлаш бошланганидан буён Ўзбекистонда 4 миллион киши коронавирусга қарши эмлашнинг тўлиқ курсини олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонда айрим мевалар божхона божидан озод қилинади Россияда AY.4.2 коронавируси янги вариантининг алоҳида ҳолатлари аниқланди Янги қарор: Қозоғистонда  «қизил» зонадаги объектлар дам олиш кунлари ишлайди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, шу кунга қадар республикада 19197082 доза вакцина ишлатилган. 10 766 226 киши биринчи компонент билан эмланган. Иккинчи ва учинчи компонентлар билан (ZF-UZ-VAC2001 хитой-ўзбек вакцинаси 3 компонентдан иборат) мос равишда 6,169,354 ва 2,261,502 киши эмланган.

4 007 732 ўзбекистонлик вакцинанинг тўлиқ курсини олди. Бу мамлакат аҳолисининг 12 фоизини ташкил этади (2021 йил бошида Ўзбекистон аҳолиси 34,5 миллион эди).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда эмлаш кампанияси 1 апрелдан бошланган. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда Европанинг AstraZeneca, хитой-Ўзбек ZF-UZ-VAC2001 ва Россиянинг «Спутник-V», Aмериканинг Moderna вакцинаси қўлланилмоқда. 3 август куни Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолини эмлашнинг ҳуқуқий асосларини таъминлайдиган қонун қабул қилинди.

Муаллиф: Турсинали Aҳмедов


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив