Ўзбекистонда 3000 дан ортиқ мансабдор шахслар жавобгарликка тортилди

None
ТASHKENT. Кazinform – Ўзбекистонда ўтган йили 3 мингдан ортиқ мансабдор шахслар жавобгарликка тортилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ўзбекистон Бош прокуратураси маълумотларига кўра, 2022 йилда республикада 2965 та жиноят иши қайд этилган, 3116 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилган. Уларнинг 110 нафари республика, 264 нафари вилоят, 2742 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги ходимлардир.

«Жиноий жавобгарликка тортилганлар ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва талон-тарож қилиш (2103), мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш (265), фирибгарлик (243), порахўрлик (169), мансаб сохтакорлиги (51), мансабга совуққонлик билан қараш(22), мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш(14) ва бошқа жиноятлар (249 нафар) содир этган», - дейилади Бош прокуратура хабарида.

Ташкилот маълумотларига кўра, қонун бузилиши натижасида давлат ва жамият манфаатларига етказилган зарар 1,12 триллион сўмни (99 миллион доллар) ташкил этган бўлиб, дастлабки тергов жараёнида шундан 847 миллиард сўми (75 миллион доллар) ундирилган.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар