Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -22 °С
Алматы: 2 °С

Ўзбекистонда 22 миллион дозага яқин вакцина қўлланилди

8 Октябрь 17:30

TASHKENT. Kazinform -Айни кунгача Ўзбекистонда жами 21 миллион 978 минг дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

7 октябрда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 232 710 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-компонент билан эмланганлар 102 941 нафарни,

2-компонент билан эмланганлар 63 251 нафарни,

3-компонент билан эмланганлар 66 518 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатда жами 21 978 290 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-компонент билан эмланганлар 12 025 985 нафарни,

2-компонент билан эмланганлар 6 965 187 нафарни,

3-компоненнт эмланганлар 2 987 118 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 941 860 нафарни ташкил қилмоқда

Эмлаш жараёнлари давом этади.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар