Ўзбекистонда ​2020 йил - Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили

None
None
TASHKENT. UzA - Kazinform – Ўзбекистонда ​2020 йил Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилинди​, деб хабар беради Kazinform ЎзАга ҳавола қилиб.

Агентлик хабар қилишича, мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев шундай таклиф билан чиққан.

«Тараққиётга эришиш учун, рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда. Юртимиз «Халқаро ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш индекси» бўйича 2019 йилда 8 поғонага кўтарилган бўлса-да, ҳали жудаям орқадамиз», - дея таъкидлаган ЎР Президенти.

Унинг айтишича, рақамли иқтисодиётни шакллантириш керакли инфратузилма, кўп маблағ ва меҳнат ресурсларини талаб этади.

«Шу боис, «Рақамли иқтисодиёт»га фаол ўтиш – келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифаларимиздан бири бўлади», - деди Шавкат Мирзиёев.

У мамлакатда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошланган ишларни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида, Ўзбекистонда 2020 йилга «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили», деб ном беришни таклиф этди.

Давлат раҳбарининг таклифи қизғин қўллаб-қувватланди.

Сўнгги хабарлар