Ўзбекистонда 2 мингдан ортиқ корхона хусусийлаштирилади

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш бўйича янги ёндашувлар белгиланди, деб хабар беради Kazinform ЎзА агентлигига асосланиб.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилинди. Кеча, шунингдек, давлат раҳбарининг шу борадаги фармони ҳам қабул қилинган.

Ҳужжатга кўра, 2 мингдан ортиқ давлат активларига тегишли масалалар тасдиқланган. Шундан 479 та корхона ва 15 та кўчмас мулк савдоларга қўйилади, 62 та корхона хусусийлаштиришга тайёрланади, 32 та корхона ва тармоқ трансформация қилинади, 507 та бозор фаолияти такомиллаштирилади. Бундан ташқари, илгариги қарорларда кўрсатилган 386 та ҳамда сотиш ваколати ҳокимларга берилган 559 та объект савдоларга чиқарилади.

Йиғилишда шу борадаги муҳим йўналишлар кўрсатиб ўтилди. Аввало, тадбиркорларга таклиф этиладиган 479 та корхонанинг ҳар бирига алоҳида ёндашиш, уларни соддалаштирилган тартибда савдога чиқариш кераклиги таъкидланди.

62 та йирик корхонани олдин инвестициявий жозибадорлигини ошириб, кейин хусусийлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Йиғилишда бозорлар билан боғлиқ масалаларга ҳам эътибор қаратилди. 500 дан зиёд бозор ва савдо мажмуаларидаги давлат иштирокини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Сўнгги хабарлар