Ўзбекистонда 170 мингдан ортиқ бола коронавирусга қарши эмланди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда болаларни ихтиёрий эмлашнинг биринчи ойида 12-18 ёшдаги 170 мингдан ортиқ ўсмир коронавирусга қарши эмланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра , бугунги кунга қадар 12-18 ёшли 176 791 нафар ўсмир коронавирусга қарши эмланган. Болалар ота-оналари ва васийларининг розилиги билан мамлакатнинг исталган эмлаш пунктида эмлашлари мумкин.

Эмлаш учун Pfizer/Biotech вакцинаси ишлатилади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда болаларни ихтиёрий эмлаш жараёни 28 сентабрдан бошланган эди.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар