Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта мобил телефон тўғри келади

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ҳолатига 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони 303 тани ташкил этган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Бу кўрсаткич:

2010 йилда - 145 та:

2015 йилда – 234 тани ташкил этган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 2020 йилда 345 431 дона уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига, Интернет тармоғига уланган абонентлар сони қарийб 20 миллионни ташкил этган.

Ўзбекистон жорий йилда 14 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган.

Сўнгги хабарлар