Ўзбекистонда 10 ойда бензин ишлаб чиқариш ҳажми 1 млн тоннадан ошди

None
TASHKENT. UzA-Kazinform – 2022 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистонда автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми 1 миллион тоннадан ошди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми 9,4 фоизга ошган.

2022 йил январ-октябр ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми:

автомобил бензини – 1 008,6 минг тонна;

кўмир – 4,4 миллион тонна;

нефт – 656,2 минг тонна;

газ конденцати – 1,1 миллион тонна;

енгил автомобиллар – 263 488 дона;

автобус – 971 дона;

юк автомобиллари – 3 253 дона;

автомобил двигатели – 189 558 дона.

Фото: ЎзА

Сўнгги хабарлар