+7 (701) 759 90 19
USD 426.77 EUR 509.95
RUB 5.89 CNY 66.34
Янгиликлар

Ўзбекистонда 1 миллиондан ортиқ одам коронавирусга қарши эмланди

6 Май 17:22
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонда 1 миллиондан ортиқ одам коронавирусга қарши эмланди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда эмлаш кампанияси бошланганидан буён корнавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини 1 миллиондан ортиқ одам олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирус: Нур-Султан шаҳри ҳамон «қизил» зонада қолмоқда Қозоғистонда 2 676 299 киши коронавирус вакцинасининг 1-компоненти билан эмланди 17 июн куни Қозоғистонда 1174 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 6 майдаги маълумотларига кўра, мамлакатда 1 009 510 киши эмланди, улардан 32 533 нафари вакцинанинг иккинчи компоненти билан эмланди.

Мамлакат ҳудудлари орасида эмлаш бўйича Фарғона вилояти етакчи ўринни эгаллайди. Бу ерда 128 838 киши вакцина билан эмланган. Рейтингда кейинги ўринларни Андижон вилояти 118 093 киши эмланган, Наманган вилояти 108 минг 560 киши эмланган ва Самарқанд вилояти 99 минг 736 киши эмланган.

Эслатиб ўтамиз, эмлаш кампанияси Ўзбекистонда 1 апрелдан бошланган эди. Эмлаш қамрови аста-секин кенгайиб бормоқда: апрель ойида йирик шаҳарларда, май ойида туман марказлари ва йирик шаҳарларда, июнь ойида эса қишлоқ жойларда. Эмлаш учта препарат - Европанинг AstraZeneca, Хитой-Ўзбекистон қўшма корхонаси ZF-UZ-VAC2001 ва Россиянинг «Спутник-V» вакцинаси билан амалга оширилади. Ўзбекистон уч ой ичида 4 миллиондан ортиқ кишини эмлашни режалаштирмоқда.


Муаллиф: Аяулим Алтинбек



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив