Ўзбекистонда 1 июндан ойлик иш ҳақлари оширилади

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда 1 июндан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам ва базавий ҳисоблашнинг янги миқдорлари белгиланмоқда. Бу ҳақда Kazinform huquqiyaxborot расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига биноан, 2022 йил 1 июндан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади.

2022 йил 1 июндан бошлаб:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 920 минг сўм миқдорида (ҳозир 822 минг сўм);

базавий ҳисоблаш миқдори — 300 минг сўм миқдорида (ҳозир 270 минг сўм) белгиланди.

Фармон билан иш берувчиларга иш ҳақи миқдорини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаб, иш ҳақи миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мувофиқ ошириш тавсия этилмоқда.

Фото: UzA


Сўнгги хабарлар